Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими байрам кунларида муҳтожлар ҳолидан хабар олди

Туман ҳокими байрам кунларида муҳтожлар ҳолидан хабар олди

02 май 2022 йил
442
0

Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир. Бежизга Рамазон ҳайити меҳр-мурувват, хайр-саховат ва эзгу амаллар байрами дейилмайди. Шунинг учун ҳам айни кунларда Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида ҳайр-саҳоват тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳам 1-сектордаги Совот ҚФЙда яшовчи ўзгалар кўмагига муҳтож фуқаролар хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди ва байрам туҳфаси сифатида озиқ овқат маҳсулотлари улашди.

Бундай эзгуликка йўғрилган хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди, албатта.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар