Наврўз байрами муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
Айни кунларда юртимизда яшариш ва янгиланиш, эзгулик ва саҳоват байрами бўлган Наврўз шукуҳи кезиб юрибди.
Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир.
Янгиобод тумани ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида байрам муносабати билан тумандаги 80 нафар эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бўлган, фронт орти меҳнат фахрийлари ва "Темир дафтар" ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Албатта, бу каби эътибордан хонадон эгалари мамнун бўлиб, тинчлигимизга бардавомлик, халқимизга фаровонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.
Байрам муносабати билан бу каби саҳоват тадбирлари барча маҳаллаларда давом этмоқда.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати