Байрам арафасида эҳтиёжманд аёллар ҳолидан хабар олинди
Барачамизга маълумки, юртимизда байрам арафаларида кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни кўнглини кўтариш ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатиш халқимизга хос анъаналардан бири десак хато бўлмайди.
Бугун 8 март - "Халқаро хотин қизлар куни" байрами арафасида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, эътиборга муҳтож юртдошларимизни кўнглини кўтариш ва байрам билан табриклаш мақсадида Янгиобод туманининг барча ҳудудларида саҳоват тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тумандаги 16 нафар эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.