"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида спорт соҳаси вакиллари томонидан 140 туп кўчат экилди
Янгиобод туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилиб, кўчат экиш жараёнларида барча бирдек фаол бўлмоқда.
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган эзгу ташаббус асосида Янгиобод туман спортни ривожлантириш бўлими томонидан ҳашар уюштирилиб, кичик боғ ташкил этилди.
Кўчат экиш акциясида туман ҳокимлиги вакиллари, спортни ривожлантириш бўлими ва спорт мактаби ходимлари, мураббийлар ва спортчи ёшлар иштирокида 140 туп манзарали дарахт кўчатлари ерга қадалди.
Яшил майдонларни кенгайтириш йўлидаги бундай ҳайрли тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида жадаллик биландавом эттирилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг