Ҳавотоғ ҚФЙда ташкил этилган Мехмонхона ва соғломлаштириш марказида медиа-тур ташкил этилди
Янгиобод туманидаги Ҳавотоғ ҚФЙ, Учтургон қишлоғи ҳудудида “HAYR HAVOTOG‘” МЧЖ томонидан ташкил этилган 82 ўринга мўлжалланган мехмонхона ва соғломлаштириш маркази фаолият бошлади.
Марказнинг биноси, бу ерда ташкил этилган хизматлар ва яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, шоир ва ёзувчилар, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими И.Қаршибоев меҳмонхона ва соғломлаштириш марказининг нима учун айнан ушбу ҳудудда ташкил этилганига тўхталиб, ҳудуднинг соф ва тоза ҳавоси, айниқса, бу ердан табиий ҳолда чиқадиган маъданли сувнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Ушбу 82 ўринга мўлжалланган янги масканда 48 ўринли вип хоналар, 30 ўринли стандарт ва 4 ўринли апартамент бўлиб, марказда парафин, массаж, фитобўчка, фин хаммоми, турк хаммоми, иссиқ қум, туз ғори, хижома, кутубхона, намозхона, ошхона, стол ўйинлари ва шифобахш сувли жакузи ванналар ташкил этилган.
Марказда суяк буғим касалликлари, нерв касалликлари, овкат хазм килиш органлари касалликлари, геникология касалликлари, марказий кон айланиш касалликлари ҳамда тери касалликлари билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, корхона томонидан лойиханинг 2-йўналиши бўйича ҳам ишлар олиб борилиши кутилмоқда. 2023 йилда корхона томонидан лойиҳа қиймати 1.5 млн. АҚШ долларни ташкил этадиган “ҲАВОТОҒ”минерал сув ишлаб чиқариш заводи қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг қуввати 60 минг дона 1 литрлик идишда ёки 80 минг дона 0.5 идишда ишлаб чиқарилади. Ойига эса 180 минг дона минерал сув ишлаб чикарилиши мақсад қилинган. Лойиҳа ижроси билан қўшимча 25 та янги иш ўрни яратилиб, махсулотларни Россия, Тожикистон ва БАА давлатларига экспорт килиш кузда тутилган.