Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида “HAYR HAVOTOG‘” МЧЖ томонидан ташкил этилган Мехмонхона ва соғломлаштириш маркази фаолият бошлади

Янгиобод туманида “HAYR HAVOTOG‘” МЧЖ томонидан ташкил этилган Мехмонхона ва соғломлаштириш маркази фаолият бошлади

05 декабрь 2022 йил
486
0

Янгиобод туманидаги Ҳавотоғ ҚФЙ, Учтургон қишлоғи ҳудудида “HAYR HAVOTOG‘” МЧЖ томонидан ташкил этилган 82 ўринга мўлжалланган мехмонхона ва соғломлаштириш маркази фаолият бошлади.

Марказнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари, лойиҳа ташкилотчилари, шоир ва ёзувчилар, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маросимда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев барчани ташкил этилган ушбу маскан билан табриклади ва бугунги кунда манашундай чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорларга берилаётган имкониятлар давлатимиз раҳбарининг инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб бораётган одилона сиёсатининг самараси эканини таъкидлади.

Шунингдек, меҳмонхона ва соғломлаштириш марказининг нима айнан ушбу ҳудудда ташкил этилганига тўхталиб, ҳудуднинг соф ва тоза ҳавоси, айниқса, бу ердан табиий ҳолда чиқадиган маъданли сувнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Шундан сўнг, ушбу замонавий ва кўркам кўринишда ташкил этилган марказнинг аҳоли саломатлиги ва фаровонлиги йўлидаги аҳамияти тўғрисида таъкидлаб, марказни ташкил этган тадбиркор Қаюмжонов Муҳаммадхайруллога ташаккур билдирди.

Тадбирда сўз олганлар масканда амалга оширилган кенг кўламли ишларни эътироф этишиб, марказ халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилишига тилак билдирдилар.

Шундан сўнг йиғилганлар марказ биноси, бу ерда ташкил этилган хизматлар ва яратилган шароитлар билан танишдилар.

Ушбу 82 ўринга мўлжалланган янги масканда 48 ўринли вип хоналар, 30 ўринли стандарт ва 4 ўринли апартамент бўлиб, марказда парафин, массаж, фитобўчка, фин хаммоми, турк хаммоми, иссиқ қум, туз ғори, хижома, кутубхона, намозхона, ошхона, стол ўйинлари ва шифобахш сувли жакузи ванналар ташкил этилган.

Марказда суяк буғим касалликлари, нерв касалликлари, овкат хазм килиш органлари касалликлари, геникология касалликлари, марказий кон айланиш касалликлари ҳамда тери касалликлари билан касалланган беморларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, корхона томонидан лойиханинг 2-йўналиши бўйича ҳам ишлар олиб борилиши кутилмоқда. 2023 йилда корхона томонидан лойиҳа қиймати 1.5 млн. АҚШ долларни ташкил этадиган “ҲАВОТОҒ”минерал сув ишлаб чиқариш заводи қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг қуввати 60 минг дона 1 литрлик идишда ёки 80 минг дона 0.5 идишда ишлаб чиқарилади. Ойига эса 180 минг дона минерал сув ишлаб чикарилиши мақсад қилинган. Лойиҳа ижроси билан қўшимча 25 та янги иш ўрни яратилиб, махсулотларни Россия, Тожикистон ва БАА давлатларига экспорт килиш кузда тутилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар