Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказди
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФйда аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, хусусан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими И.Қаршибоев маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, жорий йилда ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича режалаштирилган ишларга, хусусан, оилавий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, кўмакка муҳтож оилаларни режали қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар инфратузилмаларини яхшилаш каби вазифаларга тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида туман ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномасиасосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берди.
Мулоқот давомида аҳоли ва ёшларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.