Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказди

16 декабрь 2022 йил
184
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказди.

Хусусан, туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан амалга ошириладиган ишлар, инсон қадри учун олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари каби масалалар тўғрисида аҳолига тушунчалар берди.

Шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида иккиламчи ижара шартномаси асосида уларга ер ажратиш, банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик соҳаларига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб, қарор асосида Янгиобод туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилётган ишлар ҳақида гапирди ва бу борада фаоллар ва аҳоли вакилларининг ҳам таклифлари тингланди.

Учрашувда аҳолининг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар