Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

03 февраль 2023 йил
351
0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бугунги кунда юртимизда, хусусан туманимизда инсон қадри йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва галдаги режалар хусусида фуқаролар билан фикр алмашиш ҳамда уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам бериш мақсадида туманнинг 1-сектори ҳудудидаги Совот ҚФЙда аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла масъуллари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман раҳбари маҳалла аҳли билан суҳбатлашар экан, дастлаб туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва янги имкониятлар, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир янги имтиёзлар,  банк кредитлари бўйича янгиликлар, умумтаълим мактабларида ўқувчиларга касб ўргатиш амалиётини жорий этиш, бандликни таъминлаш мақсадида ижара шартномаси асосида аҳолига ер ажратиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари, жорий йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда шу каби янгиликлар юзасидан аҳоли ва ёшларга тушунтиришлар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида 10 га яқин мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар