Туманнинг 1-сектор ҳудудида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун ош дамланди
Янгиобод туманида айни кунлардаги совуқ об-ҳаво шароитида туман ҳокимлиги ва мутасаддилар томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан бирга, туман аҳолиси учун бир қатор ҳайрли саҳоват тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ташаббуси билан туманнинг 1-сектор ҳудудига қарашли Янгиобод ШФЙ ҳамда Совот ҚФЙ ҳудудларида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун ош дамланиб, уйма-уй тарқатилди.
Бу каби ҳайрли тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг