Янгиобод тумани ҳокими Хўжамушкент ҚФЙда уйма-уй юрган ҳолда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бошчилигида туманнинг барча маҳаллалари ҳамда ижтимоий соҳа обеъктларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари туманнинг олис ва чегараолди ҳудуди ҳисобланган Хўжамушкент ҚФЙда уйма-уй юрган ҳолда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдилар.
Ўрганишлар давомида туман ҳокими хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, уйлардаги шароитлар, озиқ-овқат, газ ва электр таъминоти ҳолатларини кўздан кечирди ва оилалардаги муаммоларни ўрганди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, қийналган оилаларга зарурий ёрдам бериш, хусусан, уларнинг баъзиларини кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.