Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Пенсия жамғармасига 2023 йилнинг январь ойи давомида қандай мурожаатлар келиб тушди?

Пенсия жамғармасига 2023 йилнинг январь ойи давомида қандай мурожаатлар келиб тушди?

20 февраль 2023 йил
293
0

Пенсия жамғармаси томонидан мазкур мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши қатъий назоратга олинган.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга асосан 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига 8 307 та ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 336 тага ёки 57,7 % га камайган. Жумладан: 244 таси (2,9%) Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига, 1 774 таси (21,4%) жамғарманинг ҳудудий бошқармаларига, 6 289 таси (75,7%) туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушган.

Мурожаатлар келиб тушиш манбаси бўйича 7 085 та (85,3%)си Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари, 684 та (8,2%)си Бош прокуратура “Ишонч телефони”, 274 та (3,3%)си Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси “Ишонч телефони”, 30 та(0,4%)си Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” орқали ҳамда 234 та(2,8%)си бошқа турли манбалар орқали келиб тушган.

Жорий йилнинг январ ойи мобайнида мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, чора кўрилган мурожаатлар сони 4 тадан иборат, 7 765 та мурожаат бўйича умумий тушунтиришлар берилган, 46 таси тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотларга юборилган, 79 таси аноним деб топилган ёки кўрмасдан қолдирилган ҳамда 413 та мурожаат ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар мазмуни жиҳатдан қуйидаги йўналишлар бўйича тавсифланади:

- кам таъминланган оилаларга 18 ёшгача болалар нафақаси тайинлаш масаласида – 4 827 та (58,2 %);

- пенсия миқдорини кўриб чиқиш ва уни ошириб бериш масаласида – 1 391 та (16,7%);

- кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш масаласида – 1 274 та (15,3 %);

- пенсия тайинлаш масаласида – 357 та (4,3 %);

- пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш масаласида - 118 та (1,4%);

- пенсия тўлови тўхтатилиши ва ортиқча тўловлар масаласида – 82 та (1,0%);

- пенсия ва нафақаларни тўлови масаласида – 68 та (0,8%);

- бир марталик моддий ёрдам тўлови масаласида - 5 та (0,1%);

- фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва бошқа масалаларда – 185 та (2,2%) та.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 5 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Жумладан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги сабабли 3 нафар жамғарма ходимларига нисбатан “ҳайфсан”, 2 нафарига нисбатан ўртача иш ҳақига “жарима” интизомий жазо чоралари кўрилган.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Самарқанд 1 129 та (13,6%), Қашқадарё 1 047 та (12,6%) ва Андижон вилоятлари 778 та (9,4%) ни ташкил қилган.

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсия ва нафақалар учун мурожаат қилиш тартиби, тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида тушунтириш ва маълумотлар бериб борилмоқда. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 654-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам бўйича қонунчиликдаги ҳамда пенсия қонунчилигидаги ўзгаришлар, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлов жараёнидаги муаммоларнинг ечими тўғрисида тушунтиришаги ўзгаришлар, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлов жараёнидаги муаммоларнинг ечими тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар