Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсатсиялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсатсиялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида

15 апрель 2022 йил
499
0

Пенсия, нафақа, компенсасия ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш ва етказиб беришда фуқароларга қулайликлар яратиш, тўлов тизимининг замонавий усулларини кенг жорий қилиш ва ушбу соҳага замонавий ахборот-коммуникасия технологиялари турларини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсасиялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-198-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсиялар, нафақалар, компенсатсиялар, кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулларини банк карталари орқали олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорларига 1 фоизлик қўшимча тўлов тўланиши жорий қилинади, яъни пенсионерларнинг банк карталарига 1 фоиз ортиқча пул келиб тушади.

Маълумки, фуқаролар банк картаси орқали маблағларни (жумладан пенсия ва нафақаларни) банкомат орқали нақдлаштиришда улардан 1% банк хизмат ҳақи ушлаб қолинмоқда. 2022 йил май ойидан бошлаб пенсия ва нафақаларни банк картаси орқали олувчиларга 1 фоиз қўшимча бериш орқали фуқароларнинг ушбу харажатлари қопланади. Яъни, фуқаро пенсия ва нафақаларни банкоматлардан нақдлаштириб олаётганда, қўшиб берилган 1 фоиз ечиб олинади ва бунда фуқаронинг пенсия миқдорига тегилмайди.

Бунда, фуқаро пенсия ва нафақа пулини нақдлаштирмаса ёки савдо ва кўрсатилган хизматлар учун банк картаси орқали хисоб-китоб қилинса ҳам 1 фоизлик устама фуқародан қайтариб олинмайди ва унинг ҳисобида қолдирилади.

Пенсия ва нафақаларни нақд пул шаклида олувчиларга маблағлар Халқ банки сайёр кассалари томонидан етказиб берилиши давом эттирилади. Бунда, ушбу тўловларни фуқароларга етказиб берилганлиги учун Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига 1 фоиз хизмат ҳақи тўланади, яъни фуқаро Халқ банкига ўз ҳисобидан ҳеч қандай хизмат ҳақи тўламайди.

Ушбу қўшимча тўловлар учун жорий йил фуқароларга Пенсия жамғармаси ҳисобидан 168,6 млрд сўм ва Республика бюджетидан 42,6 млрд сўм жами 211,2 млрд сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Еътибор бериш керак-ки, юқоридаги 1 фоизлик харажатлар пенсия ва нафақа олувчилар томонидан амалга оширилмайди ва Пенсия жамғармаси ва республика бюджетидан молиялаштирилади.

Шунингдек, Қарорга мувофиқ пенсия ва нафақалар, Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” ҳисобидан моддий ёрдамлар, меҳнат органларидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга моддий ёрдамлар ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ва ушбу тўловлар Халқ банки сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказиб берилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар