Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ИНСОН ҲУҚУҚЛАР - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАР - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

23 февраль 2023 йил
345
0

Янгиобод туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1 ва 12-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги доирасида жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди, Янгиобод туман адлия бўлими ҳамда Янгиобод туман прокуратураси ҳамкорлигида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 12-бандига мувофиқ, барча ҳудудларда жорий йилнинг 20-28 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги ўтказилиши белгиланиб, тадбирлар дастури тасдиқланган.

Мазкур дастурнинг 8-бандида, 21 февралдан 25 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, барча туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият мавзусида “Судья ва ёшлар” тарғибот учрашувлари, “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида “Ахборот соати” ва “Маънавият соатлари”ни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида мактабларда ташкил этилган давра суҳбатида мутасаддилар ўқувчиларга уларнинг ҳуқуқлари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича тушунчалар беришди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар