Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби соддалаштирилди
Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан фуқароларнинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Хусусан, айни шу йўналишда мавжуд миллий қонунчилигимизга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу борадаги амалий ишлар изчил давом эттирилаётгани эса, янада эътиборлидир.
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонуни 2020 йил 13 март куни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, у қандай асосларда олинганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, 1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс, Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса, ушбу Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлган шахс, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс, Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмасаЎзбекистон Республикасида доимий яшаш факти доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белгининг мавжудлиги билан тасдиқланади.
Қонун талабига кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
Хулоса ўрнида айтганда, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ рўёбга чиқариш, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш борасида олиб борилаётган юксак инсонпарвар сиёсатнинг ҳаётий исботидир.
Д.Х.Эсонов,
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарбдор туманлараро судининг раиси