Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-сектор аҳолиси билан учрашди
Бугун Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-сектори ҳудудига қарашли Янгиобод ШФЙ аҳолиси билан учрашди.
Унда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла масъуллари, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими И.Қаршибоев жорий йилда шуҳурча ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишларга тўхталиб, ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишниташкил этиш, кўмакка муҳтож оилаларни режали қўллаб-қувватлаш, ичилик суви ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш каби ишлар ҳақида айтиб ўтди.
Учрашув давомида аҳолининг турли соҳалардаги мурожаат ва таклифлари ҳам тингланиб, уларни ижобий ечими юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси туман ҳокимининг ўз назоратига олинди.