Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик иштирокида тарғибот- ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан жорий йилнинг 25 март куни Жиззах вилояти, Янгиобод туманида жойлашган Мусиқа ва санъат мактаби биносида Янгиобод тумани Ҳалқ таълимига қарашли 3,7,11,13 мактаб педагог ходимлари, МТТ раҳбар ходимлари, туман адлия бўлими ходимлари, туман кенгаши депутатлари, Молия бўлими, Маҳалла бўлими, Мусиқа ва санъат мактаби педагог ходимлари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси аъзоси, ХДП фракцияси аъзоси М.Ўразалиева қатнашди ва янги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида кенг ва батафсил маълумот берди.
Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, вилоят кенгаши депутати С.Абдураҳмонова, Янгиобод тумани котибияти мудири В.Ҳасанов ҳамда Адлия бўлими раҳбари Ж.Абдухолиқовлар ҳам иштирок этишиб, Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларнинг инсон ва жамият ривожидаги муҳим аҳамияти тўғрисида тушунтириб ўтдилар.
Тадбир давомида иштирокчилардан тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.