Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими аҳоли томорқаларини айланиб, намунали томорқачиларни эътироф этди

Янгиобод тумани ҳокими аҳоли томорқаларини айланиб, намунали томорқачиларни эътироф этди

31 март 2023 йил
306
0

Юртимизда аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган бўлиб, натижада аҳоли ўз ер майдонларидан самарали фойдаланиши ортидан оилаларга қўшимча даромад кирмоқда.

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бугун туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод ШФЙдаги аҳоли томорқаларини бориб кўрди.

Туман раҳбари томорқа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг ердан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда экинларнинг ҳудуд иқлимига хослиги билан қизиқди ва экинзорларни кўздан кечирди.

Албатта, томорқалардан унумли фойдаланиш нафақат қўшимча даромад манбаи, балки, оила аъзоларининг бандлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади туман ҳокими.

Ташрифлар чоғида ўз шахсий томорқасини намунали ташкил этиб, атрофдагиларга ибрат бўлиб келаётган томорқа эгалари эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар