Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди (Видео)

Янгиобод туманида вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабули ўтказилди (Видео)

18 апрель 2023 йил
135
0

Янгиобод туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва вилоят ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

19-сонли Мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган оммавий қабулни Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов кириш сўзи билан очиб берди.

Оммавий қабулда фуқароларнинг мурожаатлари 14 та гуруҳга бўлинган ҳолда вилоят ҳокими, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан қабул қилинди.

Қабул давомида 82 нафар фукаролардан 55 та масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар