Сайёр қабулга марҳамат!
Жиззах вилоят судлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси, Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ томонидан оммавий сайёр қабул ўтказиш жадвалига асосан жорий йилнинг 15 июнь куни соат 10-00 дан 13-00 гача Янгиобод тумани 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят судлари раислари ҳамда вилоят ва туманнинг масъул ходимлари иштирокида суд-ҳуқуқ масалалари ва туманда "Аёллар дафтари"га киритилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилади.
Муҳокамага қўшилинг