Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Хотин қизлар муаммолари судлар томонидан сайёр қабулда кўриб чиқилди

Хотин қизлар муаммолари судлар томонидан сайёр қабулда кўриб чиқилди

23 сентябрь 2021 йил
578
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах вилоят суди томонидан тадбирлар режаси тасдиқланган эди.

Мазкур тадбирлар режасига мувофиқ 2021 йилнинг 23 сентябрь куни Янгиобод туманидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси Дж.Эсанов, Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Бегматов, Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси И.Карабаев ва бошқа масъул идора ходимлари иштирок этишди.

Янгиобод туманида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган 22 нафар хотин-қизлардан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 7 нафар хотин-қизлар суд раислари томонидан бевосита қабул қилиниб, уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб чиқилди ҳамда тегишли тушунтиришлар берилиб, ўз жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Шу куннинг ўзида туман ҳудудида истиқомат қилувчи ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ўзларига керакли тушунчаларни олиб, ушбу тушунтиришлардан тўлиқ қаноат ҳосил қилганлигини маълум қилиб ўтишди, шунингдеккеракли тушунчаларга эга бўлган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш чоралари кўриб чиқилди.

Неъматжон Абдазов,

Зомин туманлараро иқтисодий судинингдевонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар