«Сиёсий-маърифат соати»да ҳокимлик ходлимлари бугунги куннинг энг муҳим мавзулари
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да “Сингапур мўжизаси” мавзусидаги видеолавҳа намойиши, “Китоб мутолааси” рукни (Дункан Кларк: Alibaba: Жек Ма бунёд этган маскан) ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
«Сиёсий-маърифат соати» Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилди.
Муҳокамага қўшилинг