Ёшлар муаммолари ижобий ҳал этилмоқда
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида маҳаллаларда аҳоли хонадонларини айланиб, уларнинг турмуш шароитларини кўздан кечирди.
Хонадонларга ташрифлар чоғида ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан оиладаги муаммолар, уларни қийнаб келаётган масалалар, орзу-истаклари ва мақсадлари юзасидан суҳбатлашилиб, бир қатор ёшларга зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, туман раҳбари "Ёшлар дафтари"да бўлган Ж.Мирзамуродов билан суҳбат натижасида унга даромад манбаи яратиш мақсадида керакли асбоб ва анжомлар олиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг