Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими аҳоли томорқаларини кўздан кечирди

Янгиобод тумани ҳокими аҳоли томорқаларини кўздан кечирди

10 апрель 2023 йил
326
0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бугун туманнинг 1 секторига қарашли Янгиобод ШФЙдаги хонадонларни айланиб, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди.

Туман ҳокими томорқа эгалари билан суҳбатлашиб, уларнинг ердан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда экинларнинг ҳудуд иқлимига хослиги тва томорқа эгаларининг даромадлари билан қизиқди.

Ташрифлар чоғида ўз шахсий томорқасини намунали ташкил этиб, атрофдагиларга ибрат бўлиб келаётган томорқа эгалари эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, оилаларнинг турмуш шароитлари ва муаммолари ҳам ўрганилиб, уларга амалий кўмак бериш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, оилалар билан суҳбатлар чоғида 1 нафар ишсиз ёш тумандаги корхоналарнинг бирига ишга жойлаштирилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар