Туман ҳокими Совот қишлоғи кўчаларини айланиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг 1-сектори ҳудудига қарашли Совот қишлоғи кўчаларини айланиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.
Аҳоли хонадонлари, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда шахсий томорқаларини кўздан кечириб, улар билан фикр алмашди.
Хонадонларга ташрифлар чоғида ўз шахсий томорқасини намунали ташкил этиб, атрофдагиларга ибрат бўлиб келаётган томорқа эгалари эътироф этилиб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, туман ҳокими беморлар ва якка-ёлғизлар ҳолидан ҳам хабар олиб, уларга тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон билан таъминлаш, даволаш учун зарур бўлган чораларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Муҳокамага қўшилинг