Янгиобод тумани ҳокими беморлар ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди
Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев 1-сектор ҳудудидаги Янгиобод ШФЙда яшовчи беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.
Туман ҳокими хонадон аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш тарзи, турмуш шароитлари, муаммолари ва эҳтиёжлари билан танишди.
Ташрифлар давомида мазкур оилаларга эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатиш чоралари белгиланиб, бемор ётган фуқароларга ҳоким топшириғи билан тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон билан таъминлаш ва даволаш учун зарур бўлган чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Муҳокамага қўшилинг