Янгиобод тумани аҳолисига 147,2 тонна суюлтирилган газ маҳсулотлари етказиб берилди
Бугун ҳар бир оиланинг кундалик турмуш тарзида табиий ресурсларга, айниқса газ маҳсулотларига бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Табиий газ етиб бормаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларни ўз вақтида етказиш ҳамда уларга тизимдаги янгиликлар ҳақида кенг маълумот бериш ишлари жойларда давом этмоқда.
Жиззахнинг чегара ҳудуди Янгиободда ҳам бу ишлар кўзга ташланмоқда. Туманда 3 420 нафар истеъмолчи хонадонига 135,7 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган эди. Аҳолининг суюлтирилган газ маҳсулотларига ортган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида режадагидан кўпроқ яъни, амалда 147,2 тонна етказиб берилди.
Муҳокамага қўшилинг