Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Мажбурий ижро бюроси олти ёшда

Мажбурий ижро бюроси олти ёшда

29 май 2023 йил
214
0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 29.05.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиши суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимининг истиқболли келажагини белгилаб берди.
Қисқа давр ичида Бюро органлари энг аввало жамият, фуқаро манфаатлари ҳимоясини ҳамда мамлакатда қонун устуворлигини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармони қабул қилиниб, Бюро органларига янада масъулиятли вазифа ҳамда ваколатлар белгилаб берилди.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси органлари томонидан судлар ва бошқа ваколатли органларнинг мулкий ва номулкий ундирувлар билан боғлиқ қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, шу жумладан ваколатли органлар томонидан давлат фойдасига ундирилиши белгиланган маблағларни мажбурий ундириб боришга қаратилган барча чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган куниданоқ, жамоатчиликнинг эътиборида бўлди. Яхши биламиз жамиятимизда адолатнинг қарор топиши кўп жиҳатдан амалдаги суд қарорининг ижросига боғлиқ.
Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига ундириладиган бошқа турдаги маблағларнинг 50 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтириб борилмоқда.
Бугунги кунда, ижро ҳужжатларининг ягона электрон базаси тўлиқ ишга туширилиб, ҳамкор идора ва муассасалар билан ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали Бюронинг “МИБ-Портал” дастури идора ва ташкилотларнинг 63 та ахборот тизимларига интеграция қилинди.
Масъул давлат органлари билан ўзаро маълумот ҳамда ҳужжатлар алмашиш, мурожаатларни қабул қилиш ва ижро ишларини юритиш ҳажмини енгиллаштириш мақсадида, “MIB Portal” электрон дастурий тизими йўлга қўйилди.
Ушбу жараён аввало ҳодимларнинг иш ҳажмини осонлаштириш ва ижро ишлари механизмини соддалатириш, маълумотлар айирбошлаш ва аксарият ишларимизнинг электрон ва шаффоф тарзда юритилишига имкон бермоқда. Бу эса, ўз-ўзидан ишимиздаги ундирувларнинг натижадорлигига хизмат қилади.
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиб, ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млрд. сўм ажратилиш белгиланди.
Фуқароларга янада қулай бўлиши учун расмий сайтимиздаги қарздорликлар, чеклов ва ижро мониторинги каби маълумот олиш мумкин бўлган имкониятларни MIB.UZ махсус дастури орқали мобиль алоқа воситасида ҳам йўлга қўйилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар