Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳуқуқбузарлиги тушунчаси, жавобгарликка тортиш асослари ва тайинланадиган жазо турлари
Ўзбекистон РеспубликасинингМаъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 131-моддасида ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаргани учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра;
-ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Илхом Карабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман суди раиси