Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Одам савдоси – давр муаммоси

Одам савдоси – давр муаммоси

16 июнь 2023 йил
322
0

Ўзбекистон Республикаси "Одам савдосига қарши кураш тўғрисида"ги қонуни (Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сонли қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган)нинг 3-моддасида, одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;
Одам савдоси билан шуғулланувчи шахс – мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс эканлиги кўрсатилган.
Сир эмаски, айрим юртдошларимиз хорижда ишлашни орзу қилиб турли йўллар билан чет элларга кетмоқда. Оқибатда кўплаб ҳамюртларимиз иш ҳақи олмасдан оғир шароитларда меҳнат қилиб, соғлиғи ва бор будидан ҳатто жонидан айрилаётганлиги ҳам бор ҳақиқат. Улар орасида аёлларнинг фоҳишабозлик билан шуғулланишига жалб этилиши, болалар меҳнатининг эксплуатatsiя қилиниши аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Мамлакатимизда одам савдосининг олдини олишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий асос яратилиб, инсон эркига дахл қилувчи ушбу жиноятга қарши кескин курашилмоқда ва бу борада жиноят қонунчилигида жазо чоралари белгилаб қўйилди.
Жумладан, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар ҳақидаги Жиноят кодексининг олтинчи боби, 135-моддасида, Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;
б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;
д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;
з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;
и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;
к) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса -беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;
б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;
в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур жиноятни олдини олиш ва оқибатларини камайтиришда, унинг ҳар қандай кўринишларидан фуқароларимизни муҳофаза қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Низомидин Эрназаров,
Жиззах вилоят судининг судьяси

Илхом Карабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар