Маҳалла ва қишлоқларда "Наврўз" байрами тантаналари давом этмоқда
Бугун Янгиобод туманидаги маҳалла ва қишлоқларда халқимизнинг азалий қадриятлари мужассам бўлган "Наврўз" байрами тантаналари давом этмоқда.
Туманнинг Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида ташкил этилган байрам тадбири ҳам катта халқ сайлига айланиб кетти.
Тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари ҳам иштирок этишиб, барчани байрам билан табрикладилар ҳамда бир гуруҳ маҳалла фаолларига фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар топширилди.
Байрам тадбири доирасида миллий урф-одатларимизни ўзида акс этирган буюмлар, миллий таомлар, амалий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам намойиш этилди.
Тадбирда қишлоқ аҳолиси учун байрам дастурхони ёзилиб, байрам туман маданият бўлими ижодкорларининг дилларга хуш ёқувчи куй-қўшиқлари ва шўх-шодон ўйин-кулгулар билан жўшқин кайфиятда давом этди.