"Наврўз" байрами шукуҳи давом этмоқда
Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқимизнинг азалий қадриятлари мужассам бўлган "Наврўз" байрами шукуҳи давом этмоқда.
Янгиобод туманида ҳам байрам муносабати билан сумалак сайллари, миллий халқ ўйинлари ва аҳоли орасида турли кўнгилочар байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун ҳам туманнинг 1-секторига қарашли Совот қишлоқ фуқаролар йиғинида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида катта байрам тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев Иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади.
Байрам тадбири доирасида миллий урф-одатларимизни ўзида акс этирган буюмлар, миллий таомлар, амалий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам намойиш этилди.
Тадбирда қишлоқ аҳолиси учун байрам дастурхони ёзилиб, туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан гўзал куй-қўшиқлар орқали барчага жўшқин кайфият улашилди.