Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида тадбир ташкил этилди

"Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида тадбир ташкил этилди

18 март 2023 йил
223
0

Ҳашар - халқимизга хос азалий қадриятлардан бири бўлиб, бу тадбир кишиларни меҳр-оқибат, аҳиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик йўлида бирлаштириш билан аҳамиятлидир.

Унинг замирида ободлик, бирдамлик, ҳайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги Фармойиши асосида умумхалқ ҳайрия ҳашари ташкил этилди.

"Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида ташкил этилган бундай эзгу тадбир Янгиобод туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, эрта тонгдан кексаю-ёш ҳамжиҳтликда кўча ва маҳаллаларда мана шундай эзгу ишларга бош қўшдилар.

Туманимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтган ҳашар жараёнларида қишлоқ ва маҳаллалар, йўл четлари, бинолар ва ҳовлилар атрофи, йўлаклар, зиёратгоҳ ҳамда қабристонлар ободонлаштирилди. Ариқлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳашар кексаю-ёшни юрт ободлиги йўлида бирлаштирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар