Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Хайр боғча, салом мактаб" тадбири ўтказилди

"Хайр боғча, салом мактаб" тадбири ўтказилди

03 июнь 2023 йил
224
0

Болалик дунёси энг  беғубор  дунё.  Мўъжизакор бу даврнинг ўз эсдаликлари, ширин хотиралари эса кўнгилга  ўчмас  бўлиб, гўё бир нақш сингари  муҳрланади.

"Янгиер тонги" таҳририяти гуруҳининг қайноқ саломи ва самимий тилакларини етказиш, қолаверса  болажонларнинг қувончига шерик бўлиш ниятида Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, 4-сонли боғчада ўтказилаётган "Хайр боғча, салом мактаб" тадбирига ёш ижодкор,  соҳир қалам соҳиби, шоир Жасур Исроилов таклиф этилди.

Жасурбек  Иномжон Мирҳайдаров раҳбарлигидаги жамоага самимий тилакларини билдириб,, барча тарбияланувчилар ва гуруҳда эълон қилинган танлов ғолибаси, жажжи маликамиз Ибодуллаева  Гулшода Ёрқинжон қизига газетамизнинг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Боғча опалар Ҳилола Ғайбиева ва Абдураззоқова Дилдора бошчилигида тайёрланган тадбирда ўз маҳоратларини намойиш этган жажжи юлдузчалар ижросидаги қувноқ рақслар,  куй-қўшиқлар, даврага файз берди.

Мактаб остонасида турган мурғак палопонларимизнинг парвозлари баланд бўлсин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар