Фоторепортаж: Янгиобод тумани марказидаги боғча қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топширили
Янгиобод тумани марказидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси тўлиқ қайтадан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур боғча 2017 йилнинг ноябрь ойида қурилган бўлиб, дастлаб унда 50 нафар болажонлар тарбияланаётган эди. Шу йилнинг январ ойида мазкур боғчага ташриф буюрган туман ҳокими И.Қаршибоев бино ҳолати ва мавжуд камчиликларни кўздан кечириб, муассаса биносини таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берган эди.
Шундан сўнг ушбу боғча маҳаллий бюджет асосида таъмирланиб, янгича қиёфага эга бўлди. Болалар учун очиқ жойдаги майдончалар ва кўчма бассейнлар ташкил этилди. Шунингдек, муассаса биноси янги ва замонавий жиҳозлар, янги идиш-товоқлар ва ошхона буюмлари билан таъминланиб, болалар учун барча шароитлар яратилди.
Ҳозирда мазкур боғчада 4 та асосий гуруҳларда 120 нафар ҳамда қисқа ва мажбурий тайёрлов гуруҳларида 50 нафар болалар тарбияланмоқдалар.