Оилавий (маиший) зўравонлик ва ушбу хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари
Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларнинг зўравонликка учрашларининг олдини олиш ҳозирги кунда давлатимизнинг асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф этсак муболаға бўлмайди.
Бу борада хотин-қизларга зўравонлик ва тазйиқнинг турли ҳил кўринишлари мавжуд бўлиб, айни дамда юртимизда кўп учраётган зўравонликларнинг бири – бу оилавий (маиший) зўровонлик ҳисобланиши барчамизга маълум.
Оилавий (маиший) зўровонлик – Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш каби ҳолатларга айтилади.
Мазкур турдаги зўравонликларни олдини олишда бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борада мавжуд ҳолатлардан келиб чиқиб ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан маҳалла институтлари, яъни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бир қаторда давлат органлари ва ташкилотлари, баъзи ҳолларда эса тегишли мансабдор шахслар ҳам жалб қилинмоқда. Қонунчилигимизда эса ушбу ҳолатларга қарши курашиш учун тугишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда ва ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Шу билан бирга мавжуд қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ҳамда 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонунга кўра Оилавий (маиший) зўровонликучун тегишли жазо чоралари мавжуд бўлиб, шундай ҳаракатларни амалга оширганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, ёки бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса,базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш,базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ш.Х.Бегматов,
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси