Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

12 октябрь 2023 йил
321
0

Мамалакатимизда одам садвосининг олдини олишга қаратилган меъёрий – хуқуқий асос яратилиб бўлиб, инсон эркига даҳл қилувчи ушбу жиноятга қарши кескин кураш олиб борилмоқда ва бу жиноят қонунчилигида қатор жазо чоралари белгилаб қўйилган.

Жумладан, Жиноят кодексининг олтинчи боби, 135-моддасида, Одам савдоси, яъни одам олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун (Мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ-633-сонли қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган) нинг 3-моддасида, одам савдоси куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида, уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларини, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзоларини ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахс  - мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра, тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам садвосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс эканлиги кўрсатилган.

Келгусида ушбу аср муаммоси бўлган одам савдоси жиноятнинг содир этилишини олдини олиш, бу каби жиноятлар содир этилишига ҳомий қилаётган шахсларга қарши фақатгина хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари эмас, балки ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ушбу жиноятга қарши қарши кураш олиб борсакгина албатта ижобий натижаларга кўпроқ эришган бўлар эдик.

 

Бахтиёр Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар