КОРРУПЦИЯ – АСР МУАММОСИ
Хабарингиз бор Хукуматимиз томонидан коррупция иллатига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш учун бир қатор чора-тадбирлар ҳам амалга оширилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Жумладан: ҳар йили давлат хизматидаги фуқароларнинг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб борилмоқда, аҳолининг даромадларини ошириш учун шароитлар яратилди ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
Қонунлармизда пора олиш жинояти учун оғир жазолар белгиланган бўлсада, аммо баъзи бир қўштирноқ ичидаги фуқароларимиз томонидан ушбу жиноятни содир этишаётгани ачинарлидир.
Коррупция жиноятни содир этиш усули сифатида, фақатгина маълум миқдордаги пулни пора тариқасида олишни тушинмаслик керак.
Мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳам коррупция жиноятини содир этиш усуллари сифатида баҳоланади.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши — Пора олиш жинояти сифатида баҳоланади. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-модда).
Хукуматимиз томонидан олиб борилаётган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур жиноятни олдини олиш, салбий оқибатларини камайтиришга ҳамда фуқароларнинг яшаш тарзи яхшиланишига, давлатимизнинг ривожланиши учун муҳим омил бўлмоқда.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси