КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 47-МОДДАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
2023 йил 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ референдумида овоз бериш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан асоссий мақсад, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган.
Эски таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 128 моддадан иборат бўлган бўлса, ҳозирги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 155 моддадан иборат.
Бу эса ўз навбатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Бахтиёр Мамадаминов,
Жиноят ишлари бўйича
Янгиобод туман судининг раиси