Қарор ижроси амалда
Бугунги кунда мамалакатимизда кўп бир қанча йўналишлар ва соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Республикада қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгилари, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш, давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш бўйича тартиб белгиланди.
Ўзагроинспекциянинг Янгиобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан бўлимнинг 2024 йил тасдиқланган иш режасига асосан давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилмоқда. Техникаларга вақтинчалик техник паспорт, техник гувоҳнома ва давлат рақами белгилари берилмоқда. Бўлим томонидан давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқармоқда. Олис ҳудудлардаги техникаларни жойига бориб техник ҳолатлари ўрганилиб техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жойларда аҳолига техникаларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари тасдиқланган иш режага асосан ИИВ ЙҲХБ нинг Янгиобод туман бўлими билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшма рейдлар ташкил қилиниб назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан жорий йилнинг сентябр ойида 2 марта қўшма рейдлар ўтказилиб, унда 3 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича белгиланган тартибда маъмурий баённомалар тузилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сонли қарорида эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома, давлат рақами белгиси ва тракторчи-машинист гувоҳномасини мажбурий тартибда алмаштиришнинг якуний муддати 2023 йил 31 август этиб белгиланган. Ўтказилган рейдларда бугунги кунга қадар эски наъмунадаги техник паспортлар ва ҳайдовчилик гувохномалари борлиги аниқланмоқда. Эски наъмунадаги техник паспорт ва ҳайдовчилик гувохномалари мавжуд фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Мжтк нинг 112-139-моддаларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Техникаларнинг ҳолатини назорат қилиш бўйича ўтказилган қўшма рейдлар келгусида яна ўтказилиб назорат тадбирлари давом эттирилади.
Назорат тадбирлари давомида белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказмаган техникалар аниқланмоқда. Техник кўрикдан ўтказмаган техникаларни ўтказиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, мавжуд қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ўз вақтида белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказишингизни, янги техника сотиб олганингизда Ўзагроинспекциянинг Янгиобод тумани бўлимидан рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаат қилишингизни сўраймиз.
У.Облобердиев,
Ўзагроинспекциянинг Янгиобод тумани бўлими
қишлоқ хўжалиги техникаларини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси