Томорқага меҳр – дастурхонга кўрк.
Азал-азалдан ота-боболаримиз ердан самарали фойдаланиб, тиллашиб, мехр бериб, оилаларини тўқ ва бахтли яшашларини таъминловчи манбаа сифатида мўл-кўл маҳсулотлар етиштирганлар.
Хўш, бугунги кунда бизнинг ҳурматли маҳалладошларимиз ана шундай олтинга тенг, бебаҳо ерларидан, томорқа майдонларидан қандай фойдаланаяптилар?!
Томорқа-кони фойда эканлигини ҳаммамиз ҳам тушуна оляпмизми?
Аҳоли томорқаларининг ҳар бир қаричига оила рўзғори учун зарур бўлган озиқ- овқат экинларини экиш учун давлатимиз раҳбари ва сектор раҳбарлари қанчалик қатъий ҳаракат қилсаларда, баъзи маҳалладошларимиз томорқаларига эътибор қаратмаяптилар.
Март-апрель ойларида маҳаллалардаги хонадонларнинг томорқа майдонларидан фойдаланишни мониторинг қилиб ўрганиб, сектор таркибидаги мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди.
Томорқа ер майдони бўла туриб, кўчат, уруғлик сотиб олишга имконияти йук, кам таъминланган, эҳтиёжманд 25 та оилаларга 300 кг картошка, 300 та мевали кўчат, керакли сабзавот уруғликлари етказиб берилди. 120 000 дона помидор, болгар қалампири кўчатлари 6eғaраз тарқатилди.
Боқувчиси йуқ, якка ёлгиз 5 та оилани ерларига ишлов берилиб, зарур экинлари экиб берилди.
Бугунги кунда 200 дан ортик дунё мамлакатларини қамраб олган коронавирус пандемияси тарқалиши сабабли озиқ овқат танқислигини олдини олиш барчамиз учун асосий, долзарб вазифа ҳисобланади.
Озиқ-овқат инқирозини олдини олиш учун муҳтарам Президентимиз 2020 йил 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин қоидаларига амал қилиб, барча қишлоқ хўжалик ишларини, жумладан аҳоли томорқаларига экинларни экиш, мўл ҳосил етиштириб, рузғоридан ортиқчасини бозорга сотиш зарурлигини таъкидпадилар.
Фидойи фермер деҳқонларимизнинг пахтадан 10 центнердан, ғалладан 20 центнердан қўшимча ҳосил олиш вазифасини ўз зиммаларига олганликларидан миннатдор бўлиб, бундай фидойиликни аҳоли томорқалари орқали ҳам ташкил қилишларини уқтирдилар.
Биз бугунги кунда ана шундай қалтис пайтда четдан маҳсулот кутиб утирмасдан ота-боболаримизнинг ҳайрли, савобли ишларини давом этириб, ўзимизни ўзимиз бошқаришимиз, амалда таъминлашимиз шарт.
Яхшидан боғ қолаи, сермазмун бу иборага амал қилиб, ўз томорқаларидан самарали фойдаланиб, аввало оиласининг қолаверса, эл дастурхонини обод қилиб ҳаммага намуна бўлиб келаётган хонадонлар соҳибларини биз хурмат билан тилга оламиз.
Худди шунингдек, цитрус меваларни етиштириш учун маҳаллаларда 30 дан зиёд ихчам, рузғорбоп иссиқхоналар ташкил қилиниб, уларда лимон, мандарин ва хурмолар етиштирилаётганлиги юртимиз дастурхонларини обод, бозорларини сероб бўлишига ҳисса кушмокда.
Хазрат Алишер Навоий бобомизнинг "Деҳқонки уруғ сочар, демак у ризқу рўз сочар!" деган доно ва адолатли ибораларига амал қилиб меҳнат қилсак кам булмаймиз.
О.БЕГМАТОВ,
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати,
Баландчақир МФЙ раиси.