Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ҳарбийлар иштирокида давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди

Ҳарбийлар иштирокида давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди

17 ноябрь 2020 йил
501
0

Янгиобод туманида чегара қўшинларига қарашли Баландчақир чегара постида Ўзбектистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Ватанимиз байроғи - фахримиз, ғуруримиз!" шиори остида тадбир ўтказилди.

 Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова иштирок этиб, Ўзбеккистон Республикаси Давлат байроғининг яратилиш тарихи, "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берди.

Тадбирда чегара пости бошлиғи А.Артиков, Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари М.Рахмонбердиевлар сўзга чиқиб, байроғимиз - ғурур ва ифтихоримиз рамзи эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими саъаткорлари томонидан аскарлар ва уларнинг оила аъзолари учун концерт дастури намойиш этилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар