Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз

Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз

18 ноябрь 2020 йил
590
0

Бугун миллий давлатчилигимиз рамзи бўлган давлатимиз байроғининг қабул қилинганига 29 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан республикамизнинг барча нуқталарида катта байрам шодиёналари бўлиб ўтмоқда. Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз” шиори остидаги байрам тадбирида ҳам йиғилган барча кишилар қалблари ғурур-ифтихорга тўлди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маданият бўлими ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда ёш иқтидор эгалари, спортчилар, шоирлар ва санъаткорлар иштирок этишди.

Дастлаб республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова тадбирда сўз олиб, давлатимиз байроғи халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, шу азим юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур ва ифтихор бағишлашини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туман прокурори ёрдамчиси А.Боймуродов Ватанимиз байроғининг яратилиш тарихи ҳамда  "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

- "Хорижий давлатларда ватанимиз байроғини юксакка кўтариш мен каби барча спортчиларнинг асосий мақсадимиздир" - дейди спортнинг "Жеет куне до" тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам абдусаломов. - "Спортчилар учун давлат байроғининг барча байроқлардан юқорида кўриш жуда катта руҳий қувват бағишлайди".

Тдбир давомида шоирлар ватан байроғини мадҳ этувчи шеърлар ўқиб, туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан кўнгилларда ғурур-ифтихор туйғуларига тўлдирувчи куй-қўшиқлар янгради.  

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар