Аҳоли муаммолари ва ижтимоий ҳимояси туман раҳбарининг доимий эътиборида
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон манфаатларини улуғлаш, халқни рози қилиш ва уларни яхши турмуш шароитларида яшашлари учун имкониятлар яратиш йўлида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Сўнги йилларда барчамиз гувоҳ бўлаётганимиздек, аҳолининг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида барча даражадаги раҳбар ва ходимлар халқнинг ичига кириб, чекка-чекка маҳалла ва қишлоқлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга ҳам ташриф буюришмоқда. Бу эса аҳоли муаммоларини чуқурроқ ўрганиш ва ижобий ечим топишда кутилган самарани бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилмоғи керак.
Янгиобод туманининг барча маҳаллалари, хусусан, энг чекка ҳудудлари ҳам туман раҳбарининг доимий эътиборида.
Яқинда туман ҳокими бошчилигида тумандаги ижтимоий кўмакка муҳтожлар, якка-ёлғизлар ва оиласида ногирони бор хонадонларнинг турмуш шароитлари, куз-қиш мавсумига тайёргарликлари ўрганилиб, тегишли тартибда ижтимоий ва моддий кўмаклар кўрсатилди.
Шунингдек, тумандаги газ етиб бормаган хонадонлар аҳолиси учун сифатли кўмир маҳсулотлари етказилиб, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга бепул тарқатилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати