Янгиобод тумани 1-секторида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва унинг давлатимиз ривожида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларини тарғиб этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга янада кенгроқ етказиш мақсадида 2021 йил 18 январь куни «Янги марралар, якдил қадамлар» мавзусида Янгиобод тумани 1-секторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга республика ҳамда вилоятимиздаги олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюриб, мурожаатноманинг мазмун моҳияти ва унда мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида тушунчалар бердилар.
Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар, қонун устуворлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этишдаги ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар, шу билан бирга, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашдадаги устувор йўналишларни бирма-бир тушунтириб ўтдилар.
Тадбир давомида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, ёшлар соҳасидаги ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида видеороликлар намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларида юртимиз равнақи йўлидаги мазкур ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати