Қўриқ қишлоғидаги мактаб ўқувчиларига китоблар ва спорт анжомлари совға қилинди
Юртимизда ёшларнинг замонавий билим олиши, юксак маънавиятли бўлиб улғайиши учун ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Барча таълим муассасаларида, жумладан, олис ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида ҳам таълим сифатини ошириш, ўқувчи ёшларнинг пухта билим эгаллашлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш масалалари мутасаддиларнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари А.Нишонов ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори А.Ҳаитовлар туманнинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Қўриқ қишлоғидаги 17-умумтаълим мактабига ташриф буюришиб, ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашилди ва муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Учрашув сўнгида тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган намунали ўқувчиларга китоблар жамланмаси ҳамда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун спорт анжомлари совға қилинди.