Маданият маркази хонандалари ва меҳмон санъаткорлар томонидан аҳолига хуш кайфият улашилди
Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг ташаббус ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, уларни рози қилиш ва эртанги кунимизга ишонч туйғуларини янада ошириш, ушнингдек, халқимизга хуш кайфият улашиш мақсадида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" деган эзгу ғоя остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Янгиобод туманидаги Қўшқанд қишлоғида бўлиб ўтган шу каби тадбирда туман маданият бўлими хонандалари билан бирга вилоят мусиқали дарама театри, вилоят филормонияси санъаткорлари ҳамда сўз усталари иштирок этишди ва ўзларининг бири-биридан қизиқарли саҳна чиқишлари ва куй-қўшиқлари билан аҳоли ва ёшларга юқори кайфият улашиб, уларнинг қалбида илиқ таассуротлар қолдирди.