Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида Наврўз байрами кўтаринки руҳда нишонланди

Сармич маҳалласида Наврўз байрами кўтаринки руҳда нишонланди

25 март 2021 йил
459
0

Айни кунларда юртимизнинг турли гўшаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан миллий қадриятларимизни тараннум этувчи байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда. Янгиобод туманининг Сармич маҳалласида ўтказилган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар бетакрор ва унутилмас таассуротларга эга бўлдилар.

Байрам тадбири аввалида туман ҳокими И.Қаршибоев сўз олиб, меҳр-оқибат, саҳоват, яшариш ва янгиланиш каби тушунчаларни ўзида мужассам этган Наврўз байрами билан барчани самимий табриклади ва янги кунда юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилади.

Шундан сўнг туман маданият бўлими томонидан тайёрланган гўзал куй-қўшиқлар, “Узумчи” фолклор жамоасининг ўлан ва лапарлари ҳамда жажжи болажонлар томонидан ижро этилган баҳорий тароналар байрам меҳмонларига хуш кайфият улашди.Шунингдек, ўзида миллийлигимизни акс эттирган либослар, миллий ҳунармандчилик ва миллий таъаомлар кўргазмалари ташкил этилиб, бу ерга ташриф буюрганлар кўнглида илиқ таассуротлар уйғотди.

Тадбир давомида туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан ўзининг интилиши ва жамиятдаги фаоллиги билан аҳоли орасида барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларига совға-саломлар топширилди.

Наврўз тантаналари туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар