КОНСТИТУЦИЯГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-671,08.02.2021й) қабул қилинди.
Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланди:
- Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
- ҳарбий судлар;
- Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
- фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
- жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
- туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
- туманлараро маъмурий судлари.
Д.Эшматов,
Жиззах вилоят суди судьяси.
И.Карабаев,
жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси.
Муҳокамага қўшилинг