От ўғриси қўлга олинди
Жорий йилнинг 3 апрелга ўтар кечаси Жиззах вилояти Янгиобод тумани Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғини фермер хўжалиги даласидан қиймати 65 миллион сўмлик 2 бош от ўғирланди. Бу тўғрида Янгиобод тумани ички ишлар бўлимига отларнинг эгаси, туманнинг Янгиобод шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Х.А. маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят Янгиобод тумани Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Х. ҳамда Сирдарё вилояти Ховос тумани Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Р.А. томонидан содир этилгани аниқланди. Ўғрилар Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудидаги мол бозорида отларни сотаётган вақтида қўлга олинди.
Муҳокамага қўшилинг